Хотира ва қадрлаш куни шарафига Уйчи туманида спортнинг мини футбол тури бўйича фахрийлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Унда туманимиз шарафини Шодмонхон Маматов мураббийлигида Алишер Раҳимов, Ҳамидхон Муйдинхўжаев, Дадахон Ҳакимов, Илҳомжон Бобоев, Олимжон Атабоев, Аҳмадхон Эшонхўжаев, Нўъмонжон Икромов, Қодиржон Мажидовлар  ҳимоя қилишди.

Фахрийларимиз турнирда барча рақибларини енгиб, ғолиблик шоҳсупасининг биринчи поғонасидан жой олдилар.

Илк баҳсларда улар Чортоқ жамоасини 7:1, Янгиқўрғон жамоасини 2:1, Уйчи тумани вакилларини 4:1 ҳисобида енгишди. Айниқса, олий лига баҳсларида тобланган фахрийлардан таркиб топган Наманган шаҳри жамоаси билан кечган ўйин кескин курашлар остида ўтди ва унда ҳам туманимиз фахрийлари жамоаси рақиб дарвозасига 2 та жавобсиз тўп киритиб, ғолиблик нашидасини суришди.

Турнир якунида Косонсой фахрийлар жамоасининг моҳир    ўйинчиси Алишер ака Раҳимов "Энг яхши ўйинчи", Ҳамитхон ака Муйдинхўжаев эса "Энг яхши тўпурар" деб топилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.