Куни кеча Косонсой  педагогика коллежи спорт залида «Соғлом юрт фарзандлари» шиори остида шарқ яккакурашининг «Шотакан каратэ-ДО» тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ХДП вилоят ва туман кенгаши, Ўзбекистон МХХ туман бўлими, ички ишлар бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада туманимиз, Поп, Чуст, Тўрақўрғон, Уйчи туманлари ва Наманган шаҳрининг 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёш спортчилари ғолиблик учун  кураш олиб боришди.

Мусобақанинг очилиш маросимида бир гуруҳ фахрий спортчилар, нуроний отахон ва онахонларга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, Ўзбекистон ХДП вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Спортчилар эркин ва яккама-якка услубларда чиқишлар қилиб, ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими бадиий жамоалари ўз концерт дастурлари билан спорт байрами иштирокчиларига завқ улашди.

Қизғин кечган баҳслардан сўнг умумжамоа ҳисобида Косонсой, Поп туманлари ва Наманган шаҳри ўсмир спортчилари фахрли ўринларни банд этиб, муносиб рағбатлантирилдилар.

А. Абдушаҳидов,

Ўзбекистон ХДП туман кенгаши сектор раҳбари.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.