Яқинда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт  ишлари вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган қизиқчи ва сўз усталарининг «Хуш кайфият» кўрик-танловининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда уч минг нафардан зиёд қизиқчи ва сўз усталари иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Шуниси эътиборлики, уч минг нафар ишчирокчи орасидан 48 нафари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, улар сафида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган 15-мактаб ва 3-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси, ёш иқтидор эгаси Қодирбек Абудқодировнинг борлиги туманимиз санъат ихлосмандларига хуш кайфият улашди.

Қодирбек танловнинг энг яхши иштирокчиларидан бири бўлди ва вазирликнинг фахрий ёрлиғи ҳамда дипломи билан тақдирланди.

Шунингдек, жажжи сўз устаси «Ўзбекистон» миллий телерадиокомпанияси Маданият ва маърифат телеканалининг «Ўзингни намоён қил» телевизион фестивалида ҳам қатнашиб, энг юқори балл олишга эришди.

Муҳаммаджон Қаландаров, маданият ходими.

Суратда Қодирбек Абдуқодиров, таниқли актриса Дилноза Кубаева билан.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.