Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар валюта сиёсатида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бу борада кўпгина эркинликлар берилиб, тадбиркорларнинг савдо-экспорт фаолияти ривожланиши учун ҳуқуқий асослар яратилди.

Банк муассасалари орқали хорижий валютани сўмга алмаштириш имконияти яратилган бир вақтда пана-пастқам жойларда ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчилар борлиги ғоят ачинарли ҳолатдир.

Ўтказилган махсус тадбир ҳам фикримиз айни ҳақиқат эканлигини исботлайди. Яъни И. Амонбоев, А. Раҳимов ҳамда М. Дадажоновлар ўзаро тил бириктириб, Шайхон маҳалласидаги А. Раҳимовга тегишли уй олдида қонунга хилоф равишда 5 минг АҚШ долларини сўмга сотаётганликларида қўлга тушдилар.

Айбдорлар суд ҳукмига кўра қилмишларига яраша жазоландилар. Ўйлаймизки, мазкур мақолани ўқиганлар, ноқонуний ишларнинг охири вой бўлишини чин дилдан ҳис этадилар.

Эгри йўл орқали текин даромад топишга уринганлар ҳуқуқ посбонлари томонидан ҳар доим айбига ярашажазога  тортиладилар. Юқоридаги қонунбузарларнинг қилмишлари бошқаларга сабоқ бўлади, деган умиддамиз.

Зеро, доно халқимиз "Қинғир иш - келтирар ташвиш",  деб бежизга айтмаган.           

Ҳ. Имомов, Департаментнинг туман

бўлими инспектори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.