Тирикчиликни айби йўқ дейишади, Ҳақ гап. Ҳалол ишлаб пул топишга не етсин.

Юртимизда бугунги кунда бунинг учун етарли шарт-шароит, имкониятлар яратилган. Айниқса, тадбиркорлик, ишбилармонликка кенг йўл очилганлиги, одамларни эмин-эркин ишлаб, фаровон ҳаёт кечиришига замин бўлмоқда. Афсуски, айрим кишилар мумай пул топиш илинжида турли қинғирликларга қўл ураётгани ачинарлидир.

Салим Алимов ва Маҳбуба Алиева (исми - шарифлар шартли)лар ҳам яратиб берилган имкониятдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишади. Аммо мўмай пул топишга бўлган илинж уларни қинғир йўлга бошлади. Икковлон олдиндан тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, қонунга хилоф равишда чигитдан 2.350.4 килограмм ва 181,5 литр жами 22.541.800 сўмлик  ёғ маҳсулотини тайёрлаб, алоҳида-алоҳида идишларда қадоқлаб, тумандаги 93-сонли дўконда сотиш мақсадида сақлаб келиб, ўтган йилнинг 18 ноябрь куни бу маҳсулотни ҳар бир килограммини 9700 сўмдан, жами 141 килограммини харидор С. Жўраевага сотаётганда тўхтатиб қолинди. Чунки  қўлбола усулда тайёрланган ёғ инсон саломатлигига хавф солмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди.

Ашёвий далил сифатида олинган жами 2.209,4 килограмм, 181,5 литр  пахта ёғи, 14,4 килограмм, 500 литр кунгабоқар ёғи, қўйиш ва қадоқлаш воситалари тумандаги "Табассум супермаркет" МЧЖ омборига топширилган.

Вилоят Давлат санитария ва эпидемиология марказининг 2017 йил 22 ноябрдаги 12/2822-сонли хулосасига кўра, чигитдан тайёрланган ушбу пахта ёғи сифати талабга жавоб бермаслиги ва сотишга яроқсизлиги кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича туман суди С. Алимов ва М. Алиеванинг кирдикорларига қонуний баҳо берди. Бу қинғирликни бошида турган С. Алимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилди. Шу билан бирга суд уларнинг қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлигини ҳисобга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинлади.

М. Акрамов.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.