Савол: Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун кимга мурожаат этилади ва қандай ҳужжатлар топширилади?

М. Эҳсонов,

Косонсой шаҳри.

Саволга туман адлия бўлими бошлиғи Қобилжон Авезматов жавоб беради:

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан жисмоний шахс (унинг қонуний вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази ор-қали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

-мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;

-мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участ-касига эгалик қилган -муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари маркази томонидан йиғим ундирилмайди. Акция доирасида тўланадиган бир марталик йиғим (энг кам иш ҳақининг беш  баравари миқдорида) бундан мустасно.

Савол: Юқори ойлик иш ҳақи олиб ишлаган фуқарони пенсия миқдори нима сабабдан юқори бўлмайди?

М. Маҳмудова,

Қўқимбой қишлоғи.

Саволга Пенсия жамғармаси гуруҳ раҳбари Салимжон Азимов жавоб беради:

- "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга асосан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан (ҳозирги кундаги минимал иш ҳақи миқдори - 172 240 сўм х 8 қ 1 377 920 сўм) ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

қайта ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан юқори бўлган тақдирда, пенсия энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан келиб чиқиб ҳисобланади?

Мисол: фуқаро 2018 йилнинг 5 май кунидан 40 йил иш стажи ҳамда 2010-2014 йиллардаги иш ҳақи ҳисобидан 964 544 сўм миқдорда ёшга доир пенсия тайинланган. Бунда фуқаронинг ҳақиқий ўртача иш ҳақи миқдори 3 5601 420 сўмни ташкил этган, яъни энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан юқори миқдор. Пенсия миқдори қуйидагича ҳисоб-китоб қилинган:

пенсиянинг таянч миқдори - (ҳозирги кундаги минимал иш ҳақи миқдори - 172 240 сўм х 8) 1 377 920 х 55% қ 757 856 сўм;

ортиқча иш стажи учун пен-сиянинг оширилиши - 1 377 920 х 15% (40 йил умумий иш стажи - 25 йил талаб қилинган иш стажи қ 15 йил) қ 206 688  сўм.

Пенсия миқдори қ 757 856 Қ 206 688 қ 964 544 сўм.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.