Мамлакатимизда фуқароларни, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онгини, маданиятини юксалтириш, ҳуқуқ посбонларининг касб маҳоратларини ошириш борасида талайгина ишлар олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, қонунларимизга ҳурмат руҳида қарашни шакллантиришдан иборатдир. Қуйида ИИВ академияси курсантлари ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади.

М.Саъдуллаева, ИИВ Академияси 4-курс курсанти:

- Бугунги кунда 18 ёшгача бўлган ёшлар мамлакатимиз аҳолисининг 40 фоизини, 30 ёшгача бўлганлар эса 64 фоизини ташкил этмоқда.  Вояга етмаганлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқдисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини янада кенгайтириш мақсадида 2016 йилда Ўзбекистон Республикасининг " Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида" ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда мукаммал қонунчилик базаси ва унинг ижро механизмини яратишнинг давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар страте-гиясининг устувор йўналишлари сифатида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш бў-йича чора -тадбирлар белгиланганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилганлигини алоҳида қайд этиш лозим.  Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун - 30 июнь санаси мамлакатимизда "Ёшлар куни", деб белгиланганлиги ёшларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг амалдаги кўринишидир.  Ўзбекис-    тон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил август ойида Тошкентда Ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолари ва келгусидаги вазифаларига мўлжалланган видеоселектор йиғилишида вояга етмаганлар ўртасида ножўя ва жиноий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, қонунга ҳурмат, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ишлари суст бажарилаётганини қайд этди.        

Вояга етмаганларнинг жиноят содир этишига аксарият ҳолларда атрофдагилар, катта  ёшдагилар, тенгдошлар,  ота-оналар ўз фарзандларига етарли эътибор бермаслиги, оиладаги муаммо ва етишмовчилик, носоғлом муҳит, атрофдагилардан ажралиб туриш ва улар олдида ўзини кўрсатишга интилишлар, бекорчилик, жумладан, интернет сайтларида зўравонлик ва аҳлоқсизликнинг тарғиб қилиниши,  вояга етмаганларнинг спиртли ичимликларга ружу қўйиши каби ҳолатлар сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил сентябрдаги "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги  қонунининг қабул қилиниши соҳадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Хусусан, болалар онгига ғайриқонуний ахборот - руҳий таъсир кўрсатилишининг, уларга ҳийла ишлатилишининг, болаларни ғайриижтимоий ҳаракатларга ундовчи ахборот маҳсулоти тарқатилишининг олдини олиш, шунингдек, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, ушбу қонунда уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилди.

Мухтасар айтганда, ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишда ҳуқуқбузарликларнинг, энг аввало, вояга етмаганлар назоратсизлигининг олдини олишни кучайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни самарали амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади.

Д. Эркинжонов, ИИВ Академияси 4- курс курсанти:

 Ҳудудий профилактика инспекторининг уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахснинг ўрнатилган тақиқ (чеклов)ларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш тартиби, жумладан, ушбу шахс билан профилактик суҳбат ўтказиш, унинг яшаш, ўқиш ёки иш жойида текширувларни ўтказиш тартиби ва муддатлари, шахс томонидан ўрнатилган тақиқлар бузилганда кўриладиган чора-тадбирлар, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсни ҳисобга олиш ва ундан чиқариш масалалари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг "Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномада аниқ белгилаб берилган.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахснинг ўрнатилган тақиқ (чеклов)ларга риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш бў-йича ҳудудий профилактика инс-пекторига қуйидаги вазифалар юклатилган:

Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсни профилактик ҳисобга олиб, унга нисбатан тегишли йиғма жилд юритилишини таъминлаш;

Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс билан профилактик суҳбат ўтказиб, унга ўрнатилган тақиқ (чеклов)ларга риоя этишга доир барча талаблар ва уларни бузишнинг оқибатларини тушунтириш;

Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахснинг ўрнатилган тақиқ (чеклов)ларга риоя этишини унинг яшаш, даволаниш, иш ёки ўқиш жойида белгиланган тартибда текшириб, назорат қилиб бориш.

Бу вазифалар профилактика инспекторлари томонидан виждонан адо этилса, уй камоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахснинг ҳуқуқий онги  маданиятини яхшилашга эришилади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.