Савол: Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида судга даъво берилган тақдирда иморатни ўз ҳисобидан бартаф этиш вақтинча тўхтатиб турилиши мум-   кинми?

Саволларга Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси катта инспектори Нуриддин  Яхяев, туман бўлими суриштирувчиси О. Садриддинов жавоб беради:

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 11-бандига асосан иморатни ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилган кундан эътиборан, ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс ўн беш кунлик муддат ичида уни ўз ҳисобидан бартаф этиши шарт.

Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан ушбу иморатни бартараф этилиши (бузиб ташланиши)ни ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда назорат қилади.

Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида судга даъво берилган тақдирда, даъво берилган кундан бошлаб суднинг якуний қарори қабул қилинишига қадар ушбу иморатнинг бартараф этилиши вақтинча тўхтатиб турилади.

Савол: Ўзбошимчалик билан қурилган иморат уни қурган шахс томонидан ихтиёрий бузиб ташланмаганда, уни буздириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилишини ким таъминлайди?

Жавоб: Юқорида қайд этилган Низомнинг 12 ва 13-бандларига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) учун белгиланган муддат тугагандан сўнг ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш куни мобайнида ушбу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ер кодекснинг 34-моддасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия, деб аталади) хабарнома киритади.

Хабарномада ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарафи (жисмоний шахс бўлганда), иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади, қурилишнинг ҳолати ва ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс эттирилади ҳамда унга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома ва 10-бандида назарда тутилган баённома илова қилинади.

Комиссия ваколатли органлар томонидан киритилган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш бузиб ташлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг даъво аризаси судга киритлишини таъминлайди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.