Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2017 йил 9 февраль куни ўтказилган селектр йиғилишида белгилаб берилган топшириқ ва вазифалар ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 13 февралдаги 62-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида туманда «Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни» тадбирлари кенг қамровда ўтказилмоқда.

Жумладан, 11 май куни ўтказилган тадбирга ИИБ, прокуратура  ходимлари, ҳокимият вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш, «Камолот» ЁИҲ фаоллари, имом-хатиблар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, диний-маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар ва маҳалла посбонлари, мактаб, коллеж ва лицей ўқитувчилари, корхона ва ташкилот, коммунал  хизмат ходимларидан иборат        жами 610 нафар киши жалб этилди.

Гуруҳлар томонидан тумандаги 9 та коллеж ва 1 та лицейда ўқувчиларни дарс машғулотларига қатнашишлари ва уларни ўзлаштиришлари юзасидан давомот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида тумандаги академик лицей ва коллежларда 9447 нафар ўқувчидан 356 нафари дарсларга иштирок этмаганлиги аниқланди, улардан 156 нафарини дарс машғулотларига қайтариш чоралари кўрилди. Мунтазам равишда дарс машғулотларига қатнашмаётган 27 нафар ўқувчининг ота-оналари иштирокида муҳокама ўтказилди.

Фарзандларининг дарс     машғулотларида иштирокини       таъминламаган, улар тарбиясига бепарволик билан қараб келаётган 2 нафар ота-онага нисбатан Ўз.Р.МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тадбир давомида гуруҳ аъзолари томонидан 1091 та оилалар ўрганилиб чиқилди, 10 та ночор оилалар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, гуруҳ аъзолари хонадонларда бўлиб, 331 нафар шахс билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг иқтисодий-ижтимоий муаммолари ўрганилиб чиқилди.

Тадбир давомида 65 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун баённомалар расмийлаштирилди ва қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

Ҳар бир маҳаллада фаоллар, жиноят содир этишга мойил шахслар, коммунал тўловлардан қарздорлиги бўлган фуқаролар иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, давомот тадбири натижалари, маҳаллада истиқомат қилувчи нотинч оилалар муҳокама қилинди ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Н. Мирзаҳмедов, туман ИИБ бошлиғи.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.