Савол: - Жиноят ишларида адвокат иштироки таъминланиши шартми?             И.Ҳомидов, Косонсой шаҳри.

Саволга Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими суриштирувчиси О.Садритдинов жавоб беради:

- «Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 1 ва 2-бандларига биноан ҳамда «Тадбиркорлик фаолияти кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддасига мувофиқ, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича текширишлар, уларни ўтказишнинг барча босқичларида тадбиркорлик субъектларининг ваколатли вакиллари томонидан жалб этилган адвокатлар, албатта, иштирок этган ҳолда (тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиши ҳоллари бундан мустасно) амалга оширилади.

Савол: Чет элда ишлаган давр иш стажи сифатида ҳисобга олинадими?    А. Абдуллаев, Қўқимбой қишлоғи.

Саволга туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари Х. Мусаев жавоб беради:

- Фуқаро Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали шартнома тузиб, чет элда ёлланган ҳолда ишласа ва Пенсия жамғармасига ўрнатилган тартибда суғурта бадаллари тўласа, пенсия тайинлашда иш стажи ва иш ҳақи таркибига ҳисобга олинади.

Савол: -МФЙга икки ва ўн тўрт ёшгача бўлган фарзандларимга нафақа олиш истагида бордим. Менга болалар нафақасидан бирини танлаб, ариза ёзишимни айтишди. Шу тўғрими?               О.Маматова, Косонсой шаҳри.

Саволга туман ҳокимлиги молия бўлими шўъба мудири Т.Рашидов жавоб беради:

- Белгиланган Низомнинг 6-бандида фуқаро нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Шу боис сиз нафақанинг фақат бир турини олишга ҳақлисиз. 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.