Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ўз ифодасини топган.

Бунда аҳоли бандлиги ва уларнинг кундалик турмуш тарзидаги реал даромадларини изчил оширишни тақозо этади. Жумладан, меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламига янги иш ўринларини очиш, меҳнат фаолиятининг янги шакл ва турларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини янада чуқурлаштириш масалалари илгари сурилади. Шунингдек, аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш, ҳаёт шароитларини яхшилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани модернизация қилиш орқали узоқ истиқболни мўлжаллаган ва саодатли турмуш тарзини таъминлайдиган юксак  маданиятли яшаш шароитига эришиш чора-тадбирларини кўриш талаб этилади.

Таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга, ҳар томонлама баркамол, етук инсон - мутахассисни тарбиялашга алоҳида эътибор берилади. Бу бевосита ёшларга оид давлат сиёсатини бутун чоралар билан такомиллаштиришни тақозо этади.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.