Cавол: Ҳозирги кунда 14 ёшгача бўлган 2 нафар фарзандимга нафақа оламан, 2017 йил март ойида тайинланган нафақа муддати тугайди. Нафақа олишни давом эттирмоқчиман. Тушунтириш берсангиз?

А. Абдуназарова, Тергачи қишлоғи.

Саволга туман ҳокимлиги молия бўлими шўъба мудири Толибжон Рашидов жавоб беради:

-Низомнинг 11-бандига асосан, болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг фуқаро нафақа ва моддий ёрдам тўлашни янги муддатга давом эттирилишини сўраб, ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугаган ойдан кейинги ойга берилади. Такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қандай тоифадаги фаолият  билан шуғулланувчи фуқаролар якка тартибда банд шахс тоифасига киради?

Саволга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошлиғи ўринбосари Анваржон Дадажонов жавоб беради:

- Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи фуқаро, якка тартибдаги тадбиркор, тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар (3 нафаргача шогирди), оилавий тадбиркорлик субъекти ва унинг оила аъзоси, деҳқон хўжалиги бошлиғи ва аъзоси, шахсий томорқада қорамол етиштирувчилар якка тартибда банд фуқаро ҳисобланади. У пенсия, нафақа, бола туғилганда суюнчи пули олиш каби ижтимоий таъминот, Давлат пенсия турларидан (ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик) бирини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Етти йилдан кам иш стажига эга бўлган фуқаро давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.