Мамлакатимиз Бош қомусида Ўзбекистон давлат чегараси ва ҳудуди дахлсизлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Ўзбекистон - суверен демократик республика, унинг фуқароси эканлигимиздан фахрланамиз.

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади.

Ушбу ҳужжатда давлат чегара ва чегара олди режими белгиланган бўлиб, бундан ҳар бир фуқаро, айниқса, чегара ҳудудларида яшовчи фуқаролар бохабар бўлишлари керак.

Афсуски онда-сонда бўлсада, давлат чегарасини ўтказиш пункт-ларидан бошқа жойдан ёки ўтказиш пунктлари орқали бўлса-да, лекин чегарани кесиб ўтиш қоидаларини бузишга йўл қўяётган қоидабузарлар учраб қолмоқда.

Жумладан, Наманган тумани «Нурафшон» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи В. Қодирова чегарани кесиб ўтиш қоидасига амал қилмагани оқибатида «чегара бузувчи» шахсга айланди.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, В. Қодирова Қирғизистон республикасида яшовчи қариндошларини кўриб келиш баҳонасида Янгиқўрғон туманининг Мамай қишлоғи бўйлаб ўтган дала айланма йўллар орқали давлат чегарасини  пиёда кесиб, қўшни давлат ҳудудига ўтган ва кўп ўтмай такроран қонунга хилоф равишда шу йўл орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришга уринганида чегара посбонлари томонидан тўхтатилган. Бу хатти-ҳаракати билан у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмининг «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этди. Суд В. Қодировага жазо тайинлашда, унинг содир этган ҳаракатидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, у айбланган модда санкциясида назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш жазоси та-йинлашни лозим топди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.