Ёшлар тарбиясига бепарволик уларнинг нотўғри йўлларга кириб кетишларига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун вояга етмаганлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз.

Бугун дунёнинг кўплаб давлатларида  протехника воситалари болалар саломатлиги, хавфсизлигини таъминлашда муаммолар келтириб чиқармоқда. Юртимизда бу муаммога қарши тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида протехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Қарорда белгиланганидек, маҳаллий ҳокимликлар, таълим муассасалари, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» хайрия жамғармаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўқувчи ва ёшлар, уларнинг ота-оналари ўртасида протехника воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар ва кенг кўламли тадбирлар салбий ҳолатларнинг барҳам топиб, осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга замин яратмоқда.

Асатулло Ризаев, туман ИИБ ХООБ ВЕЎН ва

ХПГ инспектори.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.