Мамлакатимизда 2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

Ана шу ойлик доирасида туманимизда янги қурилаётган ва қайта таъмирланаётган масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадига йўналтирилган «Вагон» тадбири ўтказилмоқда. Янги  қад ростлаётган ва қайта таъмирланаётган масканларда қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда ҳаракатдаги меъёрий қоида ва талаблар асосида олиб бориш, ёнғин  хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш лозим:

-ишчи-хизматчиларнинг вақтинчалик яшаш вагонларида ёки қурилаётган биноларда қурувчиларга ажратилган хоналарда ясама электр жиҳозларидан ҳамда қўлда ясалган, меъёрий талабларга жавоб бермайдиган солярка печларидан фойдаланиш тақиқланади;

-мазкур масканларда спиртли ичимликлар ва сигарета чекишга йўл қўймаслик зарур;

-ўзбошимчалик билан электр тармоқларидан фойдаланиш манъ этилади;

-бинокорларнинг вақтинча яшаш жойлари ён-атрофида енгил ёнувчи қиринди ва қуриган хашаклар тўпланишига йўл қўймаслик талаб этилади.

А. Каримов, туман ИИБ ЁХБ инспектори.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.