Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил ислоҳ этилмоқда. Бу борада Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва хизмат сифатини  янада яхшилаш ҳамда соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъект-ларига кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги  "Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 612-сонли қарори  қабул қилинди. Мазкур муҳим ҳужжат билан "Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйи-ча давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти" тасдиқланди. Унинг 19-иловаси билан "Кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома бериш" давлат хизмати жорий қилинди.

Энди мазкур маълумотномани олиш учун  фуқаро давлат марказларига фақат шахсни тасдиқловчи хужжат билан борган ҳолда, марказ ходими томонидан аризасининг паспортдаги шахсий  иденфикация рақамини (ЖШШИР маълумоти) сўровнома шаклида тизимга  киритиши кифоя. Сўровнома ушбу давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг электрон тизимдаги маълумотлари асосида  автоматик равишда шаклланади ва  у маълумотнома кўринишида чоп этиб берилади. Бундай давлат хизмати эса бепул амалга оширилади. Маълумотнома 12 ой давомида амал қилади.

А. ҲАСАНОВ, туман адлия бўлими давлат хизматлари

маркази бош мутахассиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.