Аввалги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Мисол учун, ходим ишга кирганига 20 йилдан ошган бўлса ҳам, иш бошлаганига 1 йил бўлган ходим билан тенг миқдорда ишдан бўшаш нафақаси олган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси янги таҳрирининг эътиборли жиҳати шундаки, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ходимнинг маълум бир ташкилотда ишлаган вақтига боғлиқ.

Мисол учун, ходим 3 йилгача ишлаган бўлса,  ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, 3 йилдан 5 йилгача ишлаган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, 5 йилдан 10 йилгача ишлаган даври учун  ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи, 10 йилдан 15 йилгача ишлаганлиги учун ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизи, 15 йилдан ортиқ ишлаган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизи миқдорида ишдан бўшаш нафақасини олиши мумкин.

Анвархон САИДАҲМАДХОНОВ, туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси, 3-даражали юрист.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.