Савол: Сиз 1 миллион сўмга сотиб олган телефон аппарати кафолат муддати ичида бузилиб қолди. Сервис хизматига 10 январда мурожаат этдингиз. Хизмат кўрсатувчи 10 кундан сўнг тузатиб беришини айтди, аммо белгиланган муддатдан 6 кун кечиктириб тузатиб берди. Бу ҳолатда қандай қонун талаблари белгиланган?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 15-моддасига асосан шартномадан келиб чиқадиган муддатлардан кечиктирилган ҳар бир кун учун товар нархининг бир фоизи миқдорида истеъмолчига неустойка (пеня) тўланади. Бундай ҳолатда: неустойка (пеня) 6 кунга 60 000 сўмни ташкил қилади.

***

Савол: Сиз уйингизни таъмирлаш учун бўёқ сотиб олдингиз, лекин бўёқ сифатсизлиги боис соғлигингиз, мол-мулкингизга зарар етказилди. Бундай ҳолатда  қонун ҳужжатларига кўра етказилган зарар ким томонидан қопланади?

Жавоб: "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига асосан бу ҳолатда ишлаб чиқарувчи, норматив хужжатларни тасдиқлаган, мувофиқлик сертификатини берган ҳамда реализация қилишга рухсат берган органлар жавобгар бўлади. Етказилган моддий ва маънавий зарар Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ суд органлари томонидан белгиланиб, тегишли тартибда қопланади.

А. ҚАҲҲОРОВ, Истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш  жамияти туман аппарати

матбуот хизмати.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.