Савол: - Кекса ёшдаги кишиларга қараб турилган вақт пенсия стажига киритилиши ҳақида эшитганман, буни қандай расмийлаштирилади?

                                                                                         А. Мукаррамов, Гўрмирон МФЙ.

Жавоб: - Пенсия қонунига кўра 1 гуруҳ ногиронига, 16 ёшгача ногирон болага ва 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти пенсия тайинлашда иш стажига киритилади. Бунинг учун шундай шахсларга қараб турган кишининг ҳамда бу шахсларнинг паспорт нусхалари, ногиронликни белгиловчи ҳужжат, кекса ёшдаги шахсга ўзганинг парвариши зарурлиги ҳақидаги даволаш муассасасининг тиббий хулосаси пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилиши лозим. Бўлим ходими томонидан жойига бориб, қараб туришликнинг ҳақиқий ҳолатини тасдиқлаб далолатнома расмийлаштирилади. Бу ҳужжат ногирон ёки кекса ёшдаги шахснинг пенсия ишига тикиб қўйилади ва кейинчалик қараб турган шахсга пенсия стажи ҳисоблашда эътиборга олинади.

Ҳар бир далолатнома 12 ой учун иш стажи беради.

Саволга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси  туман бўлими бош ҳуқуқшуноси Ғофиржон Каримов жавоб берди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.