Конституциямизда ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бошқа табиий захиралар умуммиллий бойлик эканлиги, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги белгиланган. Амалдаги қонунларда, Фармон ва қарорларда ҳам бундай табиат неъматлари давлат муҳофазасида эканлиги алоҳида таъкидланган. Шундай бўлишига қарамасдан, тартиб-қоидаларга бўйсунмовчилар  учраб туради.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат юзасидан тезкор рейд пайтида М. Мақсудов ҳамда А. Турсуновлар Косонсой ўзанидан қонунга зид равишда, ҳеч қандай рухсатномасиз шағални ўзларига қарашли юк машинасига ортаётганликларида тўхтатилди. Уларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли айбдорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлдилар.

Ҳурматли ҳамюртлар, унутманг, шағал ҳам ер ости бойлиги ҳисобланади. Уни ўзбилармонлик билан қазиб олиш эса жавобгарликка сабаб бўлади.

С. АҲМЕДОВ, Ф. ЮСУПОВ, М. ТУРСУНОВ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш соҳасида назорат бўйича туман инспекцияси давлат инспекторлари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.