Конституциямизнинг 27 йиллигига бағишлаб 3-"А" синф ўқувчилари фаоллигида ўтказилган тадбирда Асосий қонунимизнинг боблари ва моддалари тўғрисида сўз борди. Унда барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари белгилаб берилганлиги айтиб ўтилди. Масалан, билим олиш билан бирга атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, она табиатни асраб-авайлашга бурчли эканлигимиз болаларга оддий ва содда тилда тушунтирилди.

Ўқувчилар истиқлол ва Конституцияни мадҳ этувчи шеърлар ўқидилар.

Санамжон ҲАПИЗОВА, 42-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.

 ИСТИҚБОЛИМИЗ КАФОЛАТИ

Конституцияга атаб ўтказилган "Бахтимиз қомуси" тадбирида дастлаб М. Раҳимов Асосий қонуннинг моддалари тўғрисида тушунча берди. Шунингдек, 1-синф ўқувчилари шеърлар ўқидилар, куй ва қўшиқлар ижро этдилар. Бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари эса саҳнавий кўриниш ҳам намойиш қилдилар.

Қизиқарли кечган тадбир барчада ёқимли таассурот уйғотди.

Назокат ҲОЖИАКБАРОВА, 26-мактаб ўқитувчиси.

 КОНСТИТУЦИЯ - МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

 Шундай номланган маънавият дарси очиқ дарс кўринишида, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Унда ўқувчилар шеърлар ўқиш билан бирга қўшиқлар ижро этдилар. Қолаверса, мавзу юзасидан эркин тарзда матнлар тузилди, расмлар чизилди.

Тадбир давомида 8-синф ўқувчилари Ҳ. Раҳматуллахонова, М. Абдусамиева,  А. Мамутхонов, Н. Нажмиддинов, Р. Абдухалилова сингари ўқувчилар фаоллик кўрсатдилар.

Раънохон БЕРКИНОВА, 36-мактабнинг 8-"А" синф раҳбари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.