Бағрингда туғилиб бағрингда униб,

Сенинг қадамингга гуллар тўшайман.

Агарда дунёда сен саҳро бўлсанг,

Саҳрода янтоқдек кулиб яшайман.

 

Қаранглар манглайдан тер тўккан деҳқон,

Юртим деб ёнмоқда, куйдирмоқда жон.

Нега тушунмайсан эй нодон инсон,

Юртимни онамдек севиб яшайман.

 

Жоним керак бўлса, берай жонимни,

Томиримда оққан қайноқ қонимни.

Сен билан ўтказган ҳар бир онимни,

Энг бахтли куним деб билиб яшайман.

 

Эрта тонг уйқудан соғ-омон туриб,

Сен сабаб нонимни бутун ашайман.

Бобомиз айтгандек-минбарда туриб,

Элим деб, юртим деб ёниб яшайман.

Маҳлиё Тўхтаматова,

Косонсой озиқ-овқат саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

1-босқич талабаси.

 

БАҲОР СЕНГА...

Райҳон ҳиди уфуради,

Қалбларни лол ҳайрон қилиб.

Гилос гули тўкилади,

Юрагимни вайрон қилиб.

 

Баҳор сенга бир сўзим бор,

Гилос гулин тўкмагин ҳеч,

Онасини севган қизни,

Қаддини сен букмагин ҳеч.

 

Нетай, ҳеч ҳам кўникмадим,

Бу тақдирнинг ярасига.

Бундай кунни тиламасман,

Ҳеч бир инсон боласига.

 

Кўзларимда ёш қолмади...

 

Одина Собиржонова, Косонсой тиббиёт коллежи талабаси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.