(қўшиқ)

Тилга олсам таърифин: ҳайрат бу Косонда,

Эртагу достон, ривоят қат-қат бу Косонда.

 

Заволинму, камолинму қай бирин айтай?!

Ҳам истиқлол берган боқий неъмат бу Косонда.

 

Тўрт фасл кўксида маржондир: зебу зийнат!

Кўрку шамоили-жам: хилқат бу Косонда.

«Ноки Косон» таъми аён Чину Мочинда.

Оҳ, анжиру шафтолиси-шарбат бу Косонда.

 

Эшитсангиз: нағмаю соз, тў-ю томоша!

Топганлари дастурхону ҳиммат бу Косонда.

 

Тўй бошланса, уй қурсалар талотўп-ҳашар,

Ён қўшни-ю, хеш-ақрабо: ғайрат бу Косонда.

 

Боғлари-ю, чаманлари, минг йиллик чинор!

Узукка кўз қадар чирой-санъат бу Косонда.

 

Махдум Аъзам дуосидан юртим безавол!

Улуғлари алқаб турар: ҳикмат бу Косонда.

 Изоҳ: 1950-йилларда қон-қариндошлари косонсойлик Ўзбекистон халқ шоири Собир Абдулла она юртларига бағишлаб «Бу Косонда» радифи ила ғазал-қўшиқ битганлар. Ҳофизлар айтишиб юрган. Сўнг, унутилди. Камина ўша назм такрорланмасин олиб шул ашъорий тўҳфани битдим-ки, ёшлар ҳам билса, шояд, ул зотнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлгай...

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.