Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг ишончли вакили А. Қирғизбоев 3 март куни Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди.

 Учрашувни Ўз ХДП вилоят кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Д. Абдураҳимова очди ва олиб борди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили А. Қирғизбоев номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастуридаги устувор йўналишлари ҳақида сайловчиларга маълумот берди.

А. Қирғизбоев ўз сўзида, номзоднинг сайлов-олди дастурида қабул қилинаётган қонунлар, қонуности ҳужжатларини муҳокама этишда Фуқаролик жамияти институтлари иштироки, амалиётини, ижтимоий шериклик институтини янада ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суд механизмлари оммабоплигини кенгайтириш ва бунда суд назоратини кучайтириш, суд қарори ижроси  сифатини ошириш каби муҳим вазифалар белгиланганлиги эътироф этилди.

Учрашувда туман Кенгаши депутатлари К. Аббосхонова, Ж.Жалолхонов, З. Абдуллаева ва бош-қалар сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастури ҳақида, мамлакатимизда Президент сайловига тайёргарлик, уни ўтказиш кўп партиявийлик ва муқобиллик, демократик тамойиллар асосида ўтаётганини қайд этиб, сайловчиларни 2015 йил 29 март куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаоллик кўрсатишга чақирди.

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримовнинг ишончли вакили Т. Файзуллаев 3 март куни Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни ТИҲ-ЎзЛиДеП вилоят кенгаши матбуот хизмати раҳбари К. Файзиев очди ва олиб борди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Т. Файзуллаев номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлари ҳақида сайловчиларга маълумот берди.

Дастурда мамлакатимизни янада тараққий эттириш, кенг кўламли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини муттасил ошириб боришга доир муҳим йўналишлар ўз ифодасини топганлиги эътироф этилди.

Учрашувда «Тошкент» фермер хўжалиги раҳбари К. Бобохонова, туман Фермерлар кенгаши раиси, Р. Отамирзаев, туман Кенгаши депутати М. Акрамов, «Чашмаи сафед» фермер хўжалиги раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Ҳ. Муйдинхўжаев ва бошқалар сўзга чиқиб, одамларнинг турмуш шароитлари, дунёқараши, онгу тафаккури юксалиб бораётганлигини қайд этди. Сиёсий жараён-Президент сайловига пухта ҳозирлик кўрилаётгани, барча жараёнлар қонунларимиз ва халқаро демократик талабларга мос равишда ўтаётганлигини таъкидлаб, сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўладиган. Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.