Ўзбекистон Республикаси президенти «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

Тошкент шаҳрида туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктларини энг муқобил жойлаштириш заруратини инобатга олган ҳолда уларни очиш ва фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини, жумладан, олиб юриладиган техник воситалар орқали аниқлашнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Манба: kun.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.