Ёз ойларида озиқ-овқат, айниқса, сутли маҳсулотлар истеъмол  қилишда ўта ҳушёр бўлиш талаб этилади. Чунки бундай маҳсулотлар иссиқ об-ҳавода тез айнийди. Шунинг учун кўча-кўйда, турли савдо шахобчаларида ёрлиқлари бўлмаган, ишлаб чиқариш жойи, санаси номаълум, сифати ва хавфсизлигига кафолат берувчи сертификати бўлмаган сут маҳсулотлари, хусусан музқаймоқ харид қилманг. Кўчада махсус жиҳозланмаган, санитария талабларига жавоб бермайдиган, усти очиқ жойларда ўзбошимчалик билан ўрнатиб олинган фрезер ёрдамида ишлаб чиқарилаётган музқаймоқ маҳсулотлари сизга шубҳали туюлса, истеъмол қилманг. Фарзандларингизга музқаймоқ харид қилишдан олдин сотувчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларига эътиборли бўлинг.

Санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда ва уй шароитида, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмай музқаймоқ тайёрлаш ва сотиш қатъиян тақиқланади.

Ўзингизда кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сезсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Б. Раҳимбоев, туман ДСЭНМ санитар врачи.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.