Озиқ-овқатлардан бўладиган заҳарланишлар хавфли. Чунки у инсон ҳаётига зомин бўлади. Айниқса, ботулизм касаллиги хатарли бўлиб, уни ботулизм микроби келтириб чиқаради. Бу микроб асосан ҳаво йўқ шароитда кўпайиш хусусиятига эга. У бир жойга тушиб қолса қобиққа ўраниб олиб, узоқ муддат яшаши ҳам мумкин. Қачонки, ўзига қулай муҳит яратилса (лаҳм гўштлар орасида, уй шароитида тузланган бодринг, помидор консерва банкалари ичида, колбаса маҳсулотларининг орасида) қобиқдан чиқади ва ривожланади.

Ботулизм микроби ўзидан кўплаб заҳарли моддалар чиқаради. Натижада шиша банкалар қопқоқлари отилиб кетади.

Касалланган одамларда кўнгил айниши, оғизнинг қуриши, кўришнинг хиралашуви, халқум мушакларининг фалажланиши юз беради. Овоз чиқмай қолиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, юз, бўйин, елка, қўл ва оёқ мушакларининг симметрик фалажланиши ҳам овқатдан заҳарланишга хос белгилар. Ботулизм ҳатто ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши. Шу боис шахсий гигиена қоидаларига мунтазам риоя қилайлик. Энг аввало, озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ бўлган юмушларда қатнашувчи ходимлар ўзлари соғлом бўлишлари, яъни, профилактик тиббий кўрикдан ўз муддатида ўтишлари, гигиеник таълим курсларида ўқиб, гувоҳнома олган бўлишлари шарт. Корхоналарда жамоат гигиенасига риоя қилиш, чиқиндилар  тўпланиб қолишига йўл қўймаслик зарур. Маҳсулотлар алоҳида белгиланган махсус идишларда ўз муддатида ва қатъий ҳароратда сақланиши керак. Овқатларга микроблар ва бошқа ёт нарсалар қўшилиб қолишининг олдини олиш лозим. Хуллас, озодалик турмуш тарзимизга айлан-     син.

С. РАСУЛОВА, туман санитария эмидемиология

осойишталиги маркази врачи ёрдамчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.