Турмушда фойдаланиб келинаётган ёқилғи маҳсулотлари ичида табиий газ (метан, пропан) сизиб чиқиши ва ҳаво билан аралашма ҳосил қилиб, портлаши хавфлилиги билан ажралиб туради.

Газ оқимининг тўсатдан (авариявий) узилиши ва қайта уланиши натижасида хона ичида газ тўпланиши, ёниб турган газ анжомларини қаровсиз қолдириш, иситиш асбоб-анжомларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик, газ қувурларига ўзбошимчалик билан уланиш оқибатида ҳаво-газ аралашмасини портлаши ҳамда ёнғин содир бўлиши мумкин.

Шунингдек, аҳоли томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланг орқали уланиш, носоз ҳолатдаги дудбуронлардан фойдаланиш ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларининг учраб туриши фуқароларнинг ис газидан заҳарланишига ҳамда ҳаво-газ аралашмасини чақнаши натижасида жабрланиши, ҳаттоки ҳалок бўлишига олиб келади.

 Газдан фойдаланишда истеъмолчилар белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.

З.Абдураҳмонов, туман ЁХБ катта инспектори,  катта лейтенант.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.