Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги ва 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, вилоят ва туман ҳокимларининг шу мазмундаги қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ҳудуддаги мавжуд банклар, бандлик, молия бўлимлари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва барча иқтисодий комплекслар билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур қарорга асосан биринчи навбатда кам таъминланган оилалар рўйхатини тўлиқ шакллантириш бўйича мониторинг олиб борилди. Ҳозирги кунда туман молия бўлими томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тегишли идоралар билан биргаликда "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш" йўналишида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилмоқда.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури ижроси учун шу йилнинг 7 июнь ҳолатига туманимизга 2709 та 35035 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар берилди. Улар тикувчилик, паррандачалик, асаларичилик сингари соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилди. Қувонарлиси, аҳоли давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни ҳис этган ҳолда тадбиркорликни йўлга қўймоқда. Умид қиламизки, бошланган эзгу ишлар ҳадемай ўз самарасини беради.

Б. ЭРГАШЕВ, туман молия бўлими оилавий

тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси мудири.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.