Бугун ота - боболаримиз асрлар давомида орзу қилган ишлар амалга ошмоқда. Бу борада Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қилинаётган оламшумул ишларга нафақат бизлар, балки бутун дунё аҳли тан бермоқда. Ўтган икки йил Ўзбекистон тарихида янги саҳифани бошлаб берди. Йиллар давомида умуман эътиборсиз қолган, энг чекка қишлоқларда яшовчилар ҳолидан хабар олишни ҳеч ким  хаёлига ҳам келтирмади.

Бугун-чи? Бугун ким билан суҳбатлашманг, севинч ёшларини тия олмайди. Бўларканку, дея Юртбошимизнинг олтин бошлари омон бўлсин, дейишмоқда.

Кун сайин ҳар бир қишлоқ, маҳалла таниб бўлмас даражада ўзгаряпти. Чиндовулдаги савдо маркази бутунлай янги қиёфада сайқал топди. Миллий банк Наманган бўлимининг имтиёзли кредити ҳамда "Чиндовул оқибат савдо" МЧЖ (раҳбари Р. Муллаев) аҳил жамоасининг маблағи ҳисобидан савдо мажмуада худди узукка кўз ярашгандек, маҳалла кўркига кўрк қўшувчи 3 қаватли бино тамомила янги қиёфа касб этди. Савдо маркази биносининг 1-қаватида озиқ-овқат маҳсулотлари, 2-қаватида кунига 600 дона нон, булочка ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 3 қаватда эса 35 нафар чевар хотин-қизлар учун тикувчилик цехлари иш бошлади. Бинонинг шундоққина ёнида "Грилл бар" тамаддихонаси хўрандаларга хизмат кўрсатмоқда. Умуман, мажмуада 53 нафар ишчи ўрни яратилди.

- Бу ишнинг эндигина бошланиши, -дейди МЧЖ раҳбари           Р. Муллаев. - Парҳез таомлардан бири балиқ сотишни ҳам йўлга қўймоқчимиз.

Ҳа, бугун ҳаётимизнинг ҳар бир куни қувонч ва севинчларга тўла бўлмоқда. Буни тўла-тўкис таърифлашга қалам ҳам тил ҳам ожиз. Қадримиз баланд, қаддимиз тик бўлаётган бугунги доруломон кунларимиз асрлар оша давом этишига умидвормиз.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.