Жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари ҳажми ўсиши кузатилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 107,6, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 102,2, пудрат-қурилиш ишлари ҳажми 98,3, чакана савдо айланмаси ҳажми 99,8, жами хизматлар ҳажми 101,2 фоизга ўсишига эришилди.

 Ярим йиллик мобайнида жами 5116,5 минг долларлик экспорт амалиёти бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 187,8 фоиз ўсиш таъминланди.

 Олти ойлик якунига кўра, реал иқтисодиётга барча манбалар ҳисобидан йўналтирилган инвестициялар 8,1 млрд. сўмни ташкил этди.

 Саудия Арабистони билан янги "Косонсой-Жидда" ХСК корхонасига асос солинди.

Туманда зиравор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган ушбу корхонанинг устав фонди 50,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.