Конституциямизнинг 53-моддасида давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилиши кафолатлаб қўйилган.

Бош Қомусимизга асосан мустақил юртимизда мулкдорлик, тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада қонунлар, Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари қабул қилиниб ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг «Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан хўжалик юритувчи субъектларни текширишлар қисқартирилиб, тадбиркорлик фаолиятига янада ишончли кафолатлар берилиб, инвестициявий жозибадорлиги оширилди.

Муқобил текшириш умуман бекор қилинди. Қисқа муддатли текширишларни ўтказиш фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши рухсати билан амалга оширилиши, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлар етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилинади.

Ушбу  ишларнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Жаҳон банки «Бизнес юритиш» рейтингида фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87-ўринни эгаллаб турибди. Бу каби ютуқларни яна кўплаб келтириш мумкин.

 

К. Мираҳмедов,

туман «Ягона дарча» маркази директори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.