Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма  мажлисидаги нутқи-да банклар олдига ҳар бир оила билан мулоқот ташкил этиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиш, шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиалларига ўз имкониятларидан келиб чиқиб тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад бериш вазифаси қўйилди.

Айни кунларда тижорат банкларининг тумандаги филиаллари ходимлари томонидан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ҳар бир оила билан мулоқотлар ташкил этиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар  яратиш борасида кенг қўламли ишлар амалга ошириляпти.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ТИҲ-ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида айнан  шу масала - фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишида банкларнинг молиявий кўмаги ва мадади бўйича жорий йилга мўлжалланган режалари муҳокама этилди.

Йиғилишда «Агробанк», Миллий банк, «Халқ банки», «Микрокредит банк» туман филиаллари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишда депутатлик гуруҳи аъзолари И. Ҳусанов, М. Акрамов, З. Нуриддинов, Н. Орипов, «Баҳористон» МФЙ БПТ раиси Т. Меҳмонов ва бошқалар сўз олиб, ҳар бир  фуқарога ўзининг куч ва имконияти, қобилияти ва салоҳиятини руёбга чиқариши учун кенг шароит ва имкониятлар яратиш долзарб вазифа эканлигини таъкидлашди.

И.Ангуров, ТИҲ ЎзЛиДеП туман кенгаши

аппарат раҳбари.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.