Боғларга хавф солувчи зараркунандалар ичида карантинга киритилган Шарқ мевахўри, Калифорния қалқондори ва комсток қуртларидир. Бу зараркунандалар ичида Калифорния қалқондори кўчат ва меваларни кучли зарарлаши билан ажралиб туради.

Ҳозирги кунда мазкур зараркунанда вилоятимизнинг Мингбулоқ, Наманган, Норин, Уйчи ва Учқўрғон  туманларида  тарқалганлиги аниқланиб, туман инспекторлари томонидан қарши кураш ташкил этилган ва назорат кучайтирилган. 

Зараркунандани йўқотиш учун аҳоли томорқалари ва фермер хўжаликлари дала майдонларида, боғ ҳамда токзорларда агротехник, кимёвий курашни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Шунда Калифорния қалқондори бошқа ҳудудларга тарқалишининг  олди олинади.

Шунингдек, кўчатларни зарарланмаган ҳудудлардаги кўчатхоналардан олиш ва уларни бромметил фумиганти билан зарарсизлантириш талаб этилади. Эрта баҳорда - дарахтлар ҳали уйқудаги вақтида тақиқланмаган кимёвий перпаратлар билан боғларда ишловни амалга ошириш зарур.

 И. БАҲОДИРОВ, Д. АБДУНАБИЕВ,  вилоят ўсимликлар

карантини давлат инспекцияси инспекторлари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.