Марказимизда хизматлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Муҳими, улардан фойдаланаётган юртдошларимиз ащоли учун қулайлик яратилганлигини алоҳида эътироф этмоқдалар. Октябрь ойи давомида 55 мингга яқин мурожаат қайд этилган бўлса, шундан 1 минг 600 дан зиёдини тадбиркорлик субъектлари ташкил этади. Бу эса иқтисодиётда тадбиркорлар улуши янада кўпайётганлигидан дарак беради.

Туманга хорижий инвестиция киритиш мақсадида марказимизга мурожаат этаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тожикистон Республикаси фуқаролари томонидан "Сенидеко", "Ла вилла ресорт хотел анд СПА", Кения ва Ҳиндистон давлатлари фуқаролари томонидан "Ашокдип агро кластер", Россия федерацияси фуқаролари томонидан "АС груп текс" МЧЖлари қўшма корхона сифатида ташкил этиш юзасидан мурожаат қилинди ва улар давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, Қирғизистон республикаси, Хитой Халқ Республикаси фуқароларининг мурожаатлари асосида хорижий корхоналар ташкил этилди.

Қувонарлиси, чет эллик ҳамкорларимиз давлат рўйхатидан ўтказиш учун атиги 30 дақиқага етиб-етмаган вақт кетганлигидан мамнун бўлдилар ва бундай қулайлик учун миннатдорлик билдирдилар.

У. ЮСУПОВ, туман давлат хизматлари маркази директори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.