Жорий йилнинг 5 ойи мобайнида бўлимимизга жисмоний ва юридик шахс-лардан электрон ва ёзма шаклда бир неча мурожаатлар келиб тушди. Улар орасида нафақа тайинланиши, аҳолига ун маҳсулотини етказиб бериш ҳамда табиий офат юз берганда компенсация тўланиши билан боғлиқ аризалар бор. Муҳими, шакл ва мазмунидан қатъи назар, уларнинг барчаси батафсил ўрганиб чиқилди ва тегишлилик даражасига кўра мутахассислар эътиборига ҳавола қилинди.

Булоқбоши маҳалласида яшовчи  Ш. Юлдашева маҳалла  фуқаролар йиғинидаги махсус комиссия томонидан нафақа тайинлаш рад этилганлигидан норози бўлиб ариза ёзган. Ҳолат ўрганилганда, оила даромади белгиланган мезондан баландлиги учун МФЙ шундай йўл тутганлиги маълум бўлди ва бу ҳақда мурожаатчига тушунтирилди.  

Ширин маҳалласида яшовчи О. Азимов маҳалла аҳолисини ун маҳсулоти билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар тартиби тўғрисида фуқарога тушунча берилгач,  унда қилган мурожаатидан қониқиш ҳисси пайдо бўлди. Тагижар маҳалласида яшовчи Д. Холмирзаева ҳам мурожаати юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳат олди.

Хуллас, ҳар бир мурожаат эътиборимизда. Чунки одамларнинг ташвиш ва муаммолари акс этган ариза, шикоятларни ижобий ҳал этиш давр талабларидан бири эканлигини қалбан ҳис этиб, фаолият юритамиз.

Т. РАШИДОВ, туман молия бўлими инспектори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.