30 ёшдан ошган аёлларни хатловдан ўтказиш, эҳтиёжманд, ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган қатламни аниқлаб, «Аёллар дафтари»га киритиш топшириғи асосида иш олиб борар эканмиз, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ва туман штабларида  ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан 35 мингдан зиёд 30 ёшдан юқори ёшдаги хотин-қизлар ўртасида сўровномалар ўтказилди. Натижага қараб, 1500 га яқин аёллардаги мавжуд муаммолар юзасидан рўйхатлар тузилди.

Асосий эътибор ишсизлик, бандликни таъминлаш, қисқа курсларда қайта касбга тайёрлаш, кредит олиш масалаларига қаратилди. Шунингдек,   томорқадан фойдаланиш истагида бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда ногиронлиги  бўлганларни рўйхатга киритиш ва уй-жойларини таъмирлашга муҳтож, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, нотурар жойларда истиқомат қилаётганлар, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз оналарнинг талаб-истаклари асосида иш олиб бориш ҳам диққат марказимиздан ўрин олди. Айниқса, тиббий ёрдамга муҳтож, ҳуқуқий, психологик маслаҳатга муҳтож аёлларни рўйхатлари шакллантирилди.

Кейинги босқичда эса "Йўл харита"лари ишлаб чиқилиб, муҳим маълумотлар ягона  электрон базага киритилди. Ҳозирги кунда 300 нафарга яқин хотин-қизларга ҳуқуқий,  психологик  маслаҳатлар берилди. 60 нафари ишга жойлаштирилиб, боқувчисини йўқотганларнинг 73 нафарига, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги болалари бўлган ёлғиз аёлларнинг 14 нафарига моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида уй бекалари, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар,  уюшмаган ёшлар, расмий отинойилар иштирокида семинар-тренинг ва маданий-маърифий  тадбирлар ўтказилмоқда. Бундай учрашув ва суҳбатлар  давомида уюшмаган хотин-кизлар томонидан "Миллий либос - маънавият кўзгуси" мавзусида тақдимотлар ташкилланди. Тадбирларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, банк муассасалари, жамоатчи ташкилотлар вакилларини ҳам жалб этмоқдамиз. Зеро, мақсадимиз ҳаётимиз безаги ҳисобланган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида самарали ҳал этишдир.

В. ТОЖИБОЕВА, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси,

халқ депутатлари туман кенгаши депутати.                                           

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.