Она тилида  миллат руҳи мужассам бўлади. Шунинг учун ҳам уни авайлаб, эъзозлаймиз. Қолаверса, тилни асраш, ривожлантириш миллатнинг юксалиши ҳамдир. Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзидир. Она тилимиз - ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилган. Яқиндан бери эса бу кунни Ўзбек тили байрами сифатида  нишонлашга киришилди.

Президентимизнинг яқинда БМТ ташкил топганлигининг 75 йиллик анжуманида ўзбек тилида нутқ сўзлаганлари эса тилимиз обрўсинии янада оширди.

Биз фаолият олиб бораётган мактабгача таълим ташкилотларидаги 5 та марказнинг энг муҳимларидан бири "Тил ва нутқ маркази" ҳисобланади. У орқали  тилнинг аҳамияти, нутқ маданияти ҳақида болаларга илк сабоқлар бериб борилади. Биз, тарбиячиларнинг ёшларда она тилига бўлган меҳр-муҳаббат уйғонишида ҳиссамиз борлигидан беҳад хур-сандмиз ва бундан буён ҳам фаолиятимизни кучайтираверамиз.

Зулфия ВАЛИЕВА, 34-мактабгача таълим

ташкилоти методисти.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.