Мабодо савдо шохобчасидан сотиб олган товарингизда бирор нуқсонни аниқласангиз, истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқингиздан фойдаланинг. Яъни сиз ўз хоҳишингизга кўра товарни айни шундай русумли товарга алмаштириш ёки бошқа русумли шундай товарга алмаштириб, нархлар ўртасидаги фарқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эгасиз. Шунингдек, товарнинг нуқсонини бепул бартараф этиш, нархини камайтириш ёки шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплашни талаб этишга ҳақлисиз. Бунда нуқсонлар товарнинг кафолат муддати ёки яроқлилик муддати мобайнида, бундай муддатлар белгиланмаган бўлса, олти ой мобайнида аниқланган тақдирда истеъмолчи юқоридаги ҳуқуқларини амалда қўллаши мумкин.

Истеъмолчининг талаблари у касса чекини, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолатда кўриб чиқилади.

Д. БАҲРИДДИНОВ, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.