Савол: Келгусида 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармон билан хўжалик судлари фаолиятида тадбиркорлик субъектларни манфаатида қандай ўзгаришлар рўй беради?

“Kosonsoymeliosuvtrans” МЧЖ раҳбари

А.Абдураҳманов.

Ушбу саволга вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи, Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси, Алимардон Иномов жавоб беради:

-2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берган тақдирда давлат божи тўлашдан озод этиладилар.

Шунингдек, тадбиркорлар ҳуқуқларининг суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини, шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида хўжалик суди мажлисларига аудио ва видео қайд этиш механизмлари босқичма-босқич жорий этилади. Қабул қилинган суд қарорлари веб-сайтларда жойлаштирилишини назарда тутувчи дастур ишлаб чиқилади.

*****

Савоб: Оталикни белгилаш қандай амалга оширилади?

Саволга туман ФҲДЁ бўлими инспектори Р. Азизова жавоб беради:

-Оталикни белгилаш Ўзбекис-тон Республикаси "Оила" кодексининг 205-207 моддаларига асосан ФҲДЁ органларида умумий тартибда амалга оширилади. Шунингдек, қонуний никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болаларга туғилиш қайд этилганида ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари, ота-онанинг биргаликдаги аризалари, чақалоқ туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, айрим ҳолларда 10 ёшдан юқори бўлган болаларнинг розилиги ҳамда суднинг оталикни белгилаш ҳақидаги ҳал қилув қарори асос бўлади.  Суднинг оталикни белгилаш ҳақидаги ҳал қилув қарорига асосан боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни киритиш мазкур қарор қонуний кучга киргандан кейин амалга оширилади. Туғилганлик ҳақидаги  далолатнома ёзуви ёлғиз онанинг аризасига асосан қайд этилгандан кейин боланинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтиб, она никоҳдан сўнг эрининг фамилиясига ўтган бўлса ва улар оталикни белгилаш ҳақидаги аризага биргаликда имзо қўйсалар боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилиб, оталикни белгилаш ҳақидаги хабарнома етти кун ичида вилоят ФҲДЁ архивига юборилади.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.