Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидовнинг ишончли вакили О.Маматкаримов 12 март куни Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди.

О.Маматкаримов ўз сўзида, мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг тараққиёт асослари ва кафолатларини мустаҳкамлаш, халқимиз манфаатларини ҳимоялаш, турмуш фаровонлигини юксалтиришда тарихий ютуқларга эришилаётганига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастури ҳақида тўхталар экан, дастур бир қатор жиҳатлари билан муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, унинг мазмуни ва асосий йўналишлари мустақил Ўзбекистонимизда амалга оширилиши лозим бўлган бугунги ва яқин келажакдаги вазифаларга тўла мос келади. Хусусан, номзоднинг сайловолди дастурида миллати, дини, ижтимоий ҳолати ва келиб чиқишидан қатъий назар, Ўзбекистон халқи, барча фуқароларнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳал этишда маҳалланинг ролини янада кучайтириш кенг ўрин олган.

Учрашувда «Маҳалла» хайрия жамғармаси туман бўлими раиси М.Дадажонов, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП туман кенгаши раиси М.Қосимов, туман Кенгаши депутати А.Атамов, «Камолот» ЁИҲ педагогика коллежи бошланғич ташкилоти етакчиси М.Ашурова ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари қонун талаблари ва демократик тамойиллар асосида ўтаётганини таъкидлаб, сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўладиган сайловда фаоллик кўрсатишга чақирди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.