Айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён-Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Мамлакатимиз Конституциясида сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши, Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида белгилаб қў-йилган. Ана шу ҳуқуқдан фойдаланиб, мен бу йил биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти  сайловида қатнашаман.

Бу масъулият менга ғурур ва ифтихор бағишлаш билан бирга зиммамга катта масъулият юклайди. Чунки мамлакат тараққиёти, юрт тақдирида Президентнинг ўрни ва аҳамияти катта. Бунда менинг овозим катта роль ўйнаши мумкин. Шу боис ҳам сайлов жараёнида фаол қатнашиб, сиёсий, ҳуқуқий билимимни оширишга ҳаракат қилаяпман. Номзодларнинг сайловолди дастурлари билан батафсил танишиб чиқаяпман.

Фахриддинхон Шамсиддинов, «Камолот» ЁИҲ фаоли.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.