Мамлакатимиз Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан туман ҳокимлиги ҳузурида «ягона дарча» маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш, лицензиялашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, аризачиларга ахборот ёрдами кўрсатиш, бепул маслаҳатлар бериш каби хизматларни бажаришга эътибор кучайтирилди. Жумладан, ўтган тўрт ойда марказга тадбиркорлик субъектларидан 66 тадан ортиқ ариза келиб тушди. Улар орасида тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тизимига тайёр ҳолда улаш, алкоголи маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси олиш, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконстирукция қилишга рухсат бериш каби хизматлар бор.

«Ягона дарча» маркази томонидан тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тизимига тайёр ҳолда улаш, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш, кўчма савдони амалга оширишга рухсат бериш, ташқи рекламаларни жойлаштиришга рухсат бериш, турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш, ер ости бойликлари, участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлигини тасдиқлаш хулосаси, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш, махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсат бериш, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш, юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш, юридик шахсларнинг бинолар ва иншоотларга (шу жумладан, ер ости иншоотларига) бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш, юридик шахсларнинг ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари кўрсатилади.

 

Манзилимиз: Косонсой шаҳар, А. Навоий кўчаси 7 – уй (туман ҳокимлиги биносида). Тел: 65-24-868, 65-25-206.

 К. Мираҳмедов, туман ҳокимлиги ҳузуридаги «ягона дарча»

маркази директори.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.