«Адлу эҳсон билан жаҳон гулшани обод бўлади» деган эди буюк соҳибқирон Амир Темур.

Бу эзгу амаллар ижобати самараси ўлароқ, юртимиз кундан кунга гуллаб-яшнаб, обод ва озод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этилмоқда.

Жонажон юртимизда кексалар, ногиронларга ҳар томонлама ғамхўрлик ва эътибор кучайтирилмоқда. Айниқса, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига асосан катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлими ҳам жисмоний имконияти чекланган кишиларга янада яхшироқ шароитлар яратиш, уларни оғирини енгил қилиш, дам олиш ва даволанишини намунали йўлга қўйиш, муносиб иш билан таъминлаш каби вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашиб келмоқда.

Ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда сахий- қалб тадбиркорларимизнинг ҳиссалари катта бўлаяпти.

Улар, аввало, ногиронларимизга ўзлари етиштираётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, тикаётган кийим-кечаклари ва ўқув қуроллари билан беминнат ёрдам кўрсатмоқдалар, моддий кўмаклар беришмоқда.

Бундай ҳомийларимиз сирасига фермерларимиздан вилоят Кенгаши депутати Ҳ. Муйдинхўжаев, А. Хўжаев, Қ. Баҳодиров, М. Тошхўжаев, М. Муртазаев кабиларни киритишимиз мумкин. Улар қалбларга олам-олам қувонч бахш этиб, барчани дуосини олишмоқда.

Ўтган йили ҳомийлар кўмаги ва ишлаб топган маблағимиз эвазига ногиронларга 5071,5 минг сўм моддий ёрдам кўрсатган бўлсак, жорий йилнинг дастлабки чорагида 2029,5 минг сўмлик хайр-саховат ишлари амалга оширилди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман ҳокимлигининг бевосита кўмаги билан жамият иккинчи жаҳон уруши, фронторти ногиронлари ҳол-аҳволидан хабар олиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Жумладан, «Гулобод» маҳалласида яшовчи, фронтортида хизмат қилган Ш. Шарофатхўжаева санаторийга йўлланма билан таъминланди. Юмалоқшайхмозор маҳалласида яшовчи Т. Раҳматуллаевага ногиронлик аравача тортиғ этилди.

Ё.Ҳусаинов,

ЎзНЖ туман бўлинмаси раҳбари.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.