Техасда истиқомат қилувчи 12 ёшли қизалоқ 3 ҳафта давомида дақиқасига ўртача 20 мартадан акса урди. Бу ҳақда АВС NEWS хабар берган.

Қайд этилишича, у кунига 12 минг мартадан аксирган. Шифокорлар эса бунинг сабабини аниқ айта олишмаяпти. Тахминларга кўра, бу тик хасталиги (тана аъзоларининг пир-пир учиши) аломати бўлиши мумкин.

"Мен кларнет чалишдан сабоқ олиш учун дарсга борган куним аксирадиган бўлиб қолдим. Аввалига оз-оздан аксирдим, шу куни тунда эса 30 мартача акса урдим", дейди 12 ёшли Кейтлин Торнли.

Унинг ота-онаси қизчанинг эндиликда мактабга бора олмаётгани ва бошқалар каби тинч овқатлана олмаётгани ҳақида айтишган.

Манба: kun.uz

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.