Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штати фуқароси илонга уйланмоқчи бўлди, дея хабар бермоқда The Daily Mirror. 27 ёшли Сандип Патель кобра аввалги ҳаётида гўзал қиз бўлган ва энди уни севиб қолган деб ишонган.

Маҳаллий ибодатхоналардан бирида ташкил қилинган никоҳ маросимига 12 мингдан зиёд киши ташриф буюрди. Бироқ тўй полиция ходимлари томонидан бузилди.

Ибодатхонага етиб келган полициячилар жамоатчилик тартибини бузганликда айблаб, Патель ва унинг отасини ҳибсга олди. Таъкидланишича, меҳмонлар уларнинг қўлга олинганидан норози бўлган ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни уйларига қувиб юбориш учун қўшимча куч чақиришга мажбур бўлган.

Патель сўзларига кўра, у кечалари чуқур транс ҳолатига кириб, илонга айлана олган ва ўз севгилиси билан мулоқот қилган.

Манба: www.daryo.uz

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.