Куннинг мухим воқеалари

СТАТИСТИКА
ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР 2023 йилнинг январь-дeкабрь ойларида жами 274 та янги корхона ва ташкилотлар (фeрмeр ва дeҳқон хўжаликларисиз) рўйхатга олинган бўлиб, бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 97,5 фоизга кўп. Янги корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (81 та), саноат (57 та), қишлоқ ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (36 та), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (18 та) ва қурилиш (17 та) тармоқларидан иборат.
Сўнгги йилларда китобга бўлган муҳаббат, мутолаага нисбатан иштиёқ сусайиб бормоқда. Техника асри бизни ҳам, фарзандларимизни ҳам  ўз домига тортдики, бунинг оқибатида энг яқин дўстимиз бўлмиш китобдан, китобхонликдан узоқлашдик. Қўл телефонимизга сарфлаган вақтимизни китобга сарфлаганимизда эди, фарзандларимизга ҳеч бўлмаганда, бир ойда битта китоб совға қилганимизда ёки ўзимиз ўқиган асарлар тафсилотини сўзлаб берганимизда эди, ҳозир илмли-тарбияли, юксак маънавиятли келажагимиз эгалари сони ортган ва бундан қалбимиз фахрга тўлган бўларди. Мактаб давримда ҳудудимизда биттагина кутубхона бор эди, у ҳам бўлса, мактаб кутубхонаси. Адабиёт ўқитувчимиз бизларга ҳар бир дарсда бир асар юзасидан қисқача маълумот берардилар ва дарсдан сўнг, албатта, ўша китобни топиб ўқимагунча кўнглим тинчимасди. Бўш вақтим деярли бўлмаган, бўлса ҳам китоб мутолааси билан банд бўлардим.
Фақат қандай кийинишига эмас, балки, қанақа мева-сабзавотларни ҳуш кўришига қараб ҳам инсоннинг табиатини, дид-фаросатини аниқласа бўларкан. Ҳурматли муштарийлар, қуйидагиларни ўқиб кўринг-чи. Эҳтимол, олимлар ўтказган тадқиқот натижаларидан Сизнинг ҳам кўнглингиз тўлар... Олмани севиб истеъмол қилувчилар тириш-қоқ бироқ, эски русумдаги кийим-кечакларни афзал билувчилар тоифасига кираркан. Чиройли буюмларни яхши кўрадиган нозик дид соҳибалари қулупнайни ҳам жон-жон деб тановвул қилишаркан. Овқат тайёрлашда сабзидан кўпроқ фойдаланувчилар "Ичимдагини топ" қабилидагилардан ҳисобланаркан.
ИЛК РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига тўла қамраб олишга киришилган. Тармоқда замонавий технологияларни қўллаш, таълим ва тарбияга янгича услубда, янгича йўналишларда ёндашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муҳими, бу жараёнда марказдан олис ҳудудлардаги, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳам назардан четда қолмаяпти.
2018 йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг безгак касаллигини элиминация қилинганлиги тўғрисидаги сертификатини олиб, бу касалликдан холи бўлган ҳудуд мақомига эга бўлди.  Ҳақиқатан мазкур хасталик билан 2006 йилдан буён аҳоли ўртасида зарарланиш ҳолати қайд этилмаган бўлса-да, безгак  кенг тарқалган эндемик ҳудудларга бориб-келганлар орқали касалликнниг тарқалиш хавфи ортмоқда. Айниқса, қўшни Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон давлатларида безгак касаллиги қайд этилаётганлиги ниҳоятда ҳушёр бўлишни талаб этади. Касаллик бемордан анофелес чивинларининг чақиши орқали ўтади. Чивин чаққанида инсон ошқозонига сўрилаётган қон билан биргаликда паразитлар тушади. Тана ҳарорати кўтарилиши, бош ва бўғимлар ҳамда кўз косаларида оғриқ, ҳолсизланиш, кўнгил айниши, йўтал каби  белгилар кузатилади. Ёш болаларда иштаҳа йўқолиб, қусиш пайдо бўлади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.